2026 йил 21 май | Тошкент
Молия мутахассислари
II Форуми
-
ЖойЎзЛиДеП Ижроия қўмитасининг
конференц-зали - ШаклиЮзма-юз ва онлайн
- ТилЎзбек ва рус
2026 йил 21 май | Тошкент
II Форуми
Онлайн-трансляция – 21 май куни соат 10:00 да
Воқеалар марказида бўлиш учун жонли эфирга уланинг
Трансляцияга ўтишФорум ҳақида
Профессионал мутахассислар учун мунозара майдони
Форум регуляторлар, профессионал уюшмалар ва бизнес ҳамжамияти вакилларини молиявий ҳисоботнинг янги стандартларига ўтиш, миллий сертификатлаш тизимини яратиш ва уни халқаро малакалар билан интеграция қилиш, янги касбий стандартлар ҳамда исломий банкни кадрлар билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш учун бирлаштиради.
Рўйхатдан ўтишФорум куни – 4 та асосий масалани комплекс муҳокама қилиш
МҲМС 2027 йилдан, ёки?
Миллий сертификатлаш
Янги касбий стандартлар
Ислом молияси
Форум дастури
Бош бухгалтерлар, молия бўйича директорлар, аудиторлар ва молия соҳасидаги бошқа мутахассислар учун
2027 йилдан бошлаб МҲХС асосида молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари жорий этилиши мумкин. Бу сўнгги 30 йилдаги ҳисобга олиш тизимидаги энг кенг кўламли ўзгаришдир. Бир вақтнинг ўзида 100 000 нафар бухгалтерни қандай тайёрлаш мумкин? Янги стандартлар ҳали ишлаб чиқилаётган бир пайтда, ўқитувчиларни қаердан топиш керак? Кичик бизнес ортиқча харажатларсиз МҲМСга қандай ўтиши керак? Ва энг муҳими — ислоҳот тадбиркорлар учун янги бошоғриқ эмас, балки ўсиш нуқтасига айланиши учун нима қилиш керак?
Миллий сертификатлаш аслида кимга керак — давлатгами, иш берувчигами ёки бухгалтернинг ўзигами? Умуман, унинг кераги борми? Ҳаммаси учун битта бўлсинми ёки танлов имконияти қолдирилсинми? Уни ўтказишни кимга ишониб топшириш мумкин? Мажбурийми ё ихтиёрий — ёки ҳар иккаласи ҳамми? Уни қандай қилиб ҳамёнбоп қилиш мумкин?
Бугун Ўзбекистонда бухгалтерга оид бешта турли стандарт амал қилмоқда — ва уларнинг бирортаси ҳам бозор талабларига жавоб бермайди. Иш берувчи ўзининг қаршисида шунчаки диплом эгаси эмас — балки малакали мутахассис турганини қандай англаши мумкин? Бухгалтер эса дипломи ёки халқаро сертификати бўлмаса, ўз қадрини қандай исботлай олади? Миллий стандарт ҳақиқий мўлжалга айлана оладими — ёки столдаги навбатдаги ҳужжат бўлиб қолаверадими?
Қонун қабул қилинди. Ислом молиявий маҳсулотлари бозорга кириб келмоқда. Аммо бу соҳада ишлашни биладиган мутахассисларни қаердан топиш мумкин? Бозорга қанча мутахассис — ва қандай муддатларда керак бўлади? Оддий банк ходимини қайта ўқитиш мумкинми ёки уларни нолдан ўқитиш зарурми? Ислом молияси бўйича малакани қандай тасдиқлаш мумкин — ва бу тасдиқнома бозор томонидан тан олинадими? Хўш, бу мутахассисларни қаерда тайёрлаш керак?
Спикерларга савол беришингиз мумкин
Саволингизни олдиндан ёзиб қолдиринг — энг қизиқарли саволларга жавоблар форумнинг ўзида эълон қилинади
Спикерларга савол беришБепул иштирок этиш
Иштирок этиш шакллари ва рўйхатдан ўтиш
Молия ва иқтисодиёт соҳаси мутахассислари учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Залдаги ўринлар сони чекланган.
Юзма-юз иштирок этиш
Залда 250 та ўрин. Бошланиши: 9:30.
Онлайн- иштирок этиш
Форумдан кейин видеоматериаллардан фойдаланиш имконияти
Нархи
Иштирок этиш бепул. Рўйхатдан ўтиш мажбурий.
Алоқа учун
Алоқа учун маълумотлар
Тошкент ш., ЎзЛиДеП Ижроия қўмитасининг конференц-зали